ХУШ КЕЛИБСИЗ

«Бўстон санаторийси» 1927 йилда ташкил этилган «Октябрнинг 10 йиллиги» дам олиш уйи ўрнида барпо этилган бўлиб, Тошкент шаҳридан 30 км узоқда, «Бўзсув» в «Зах» каналлари оралиғида , денгиз сатҳидан 450 м баландликда жойлашган.

 1994 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарори билан дам олиш уйи «Бўстон санаторийси» га айлантирилган. 

Санаторий юрак-қон томир, асаб, терапевтик, урологик, гинекологик ва харакат-таянч тизими аъзолари касалликларини даволовчи замонавий маскан.

Санаторийнинг асосий табиий даволаш омили  термалли, кам минераллашган, сульфат-кальций натрийли, кучсиз ишқорли суви ҳисобланади. Минерал сувдан асосан минерал ванналар сифатида фойдаланилади.

2021 йил сентябрь ойида "Бўстон санаторийси" МЧЖда янги замонавий даволаш бўлими ишга туширилди.

Санаторийда даволаниш эрта тонгдан бошланади. Эрталабки даволовчи бадантарбия машғулотлари танага қувват ва тетиклик бахш этади. Машғулотлар эрталаб умумий, касалллик турларига қараб эса алоҳида гуруҳларда ёки якка тартибда ва турли вақтларда ўтказилади. Бу ерда минерал сув билан, балчиқ, парафин - озокерит, электр билан даволаш, магнитотерапия, лазеротерапия, лимфапрестерапия, галомелотерапия, уқалаш, пархез терапияси, фито бар ва кислород коктейли билан даволаш йўлга қўйилган. Янги усуллардан озонотерапия, зарб тўлқинли терапия, кедр бочкаси муолажалари киритилган.

Гинекология хонаси онкологик касалликларни бошланғич этапда аниқловчи кольпоскопия аппарати билан жиҳозланган.

Замонавий усулда қурилган, жаҳон стандартлари  талабларига тўлиқ жавоб бера оладиган, чиройли кўринишга ва барча қулайликларга эга бўлган ёпиқ чўмилиш  ҳавзаси йил давомида мижозларга хизмат  кўрсатишини таъминлайди.

 

 

Жойлар захираси

Даволаниш нархига қуйидаги хизматлар киритилган.

  1.   Шифокор кўриги ва кузатуви,
  2.   Қон ва пешобнинг умумий таҳлили
  3.   Муҳим биохимик таҳлиллардан бири
  4.   Электрокардиограмма
  5.   Ультратовуш текшируви (бир орган)
  6.   Мутахассислар маслаҳати ( стоматолог, уролог, гинеколог, невропатолог. кардиолог.)
Batafsil

Яшаш шароитлари

    Санаторийда учта ётоқ бинолали мавжутд. Улар кун давомида иссив ва совуқ сув билан таъминланади. Хоналардаги телевизорлар кабель теливидениесига уланган. Wi-Fi зоналар ташкил қилинган. Чойшаблар ҳар 5-7 кунда алмаштирилади.

Биринчи бўлим беш қаватли бўлиб, ундан даволаш бўлими ва ошхонага ўтиш йўлаклари мавжуд. Ётоқлар стандарт икки хонали, икки ва уч ўринли.

Люкс хоналар икки хонали, икки ўринли бўлиб ётоқ ва дам олиш хоналари мавжуд.

Жами оилавий коттеджлар сони 9та, оилавий коттеджларимизга 2 тадан 6 тагача бўлган оила аъзолари жойлаштирилади .

Иккинчи бино бир қаватли бўлиб, унда бир хонали стандарт в ярим люкс ётоқ хоналар мавжуд.

Batafsil