Санаторий ҳақида

Бош саҳифа / Санаторий ҳақида

01.01.2023 йил 

Азиз Юртдошлар!!!

Озиқ – овқат маҳсулотлари нархлари, коммунал тўловлар ва ойлик маошларнинг   кўтарилганлиги сабабли “Бўстон санаторийси” МЧЖ маъмурияти санаторий йўлланмаларининг нархлари ошганлигини маълум қилади.

 

 

2021 йил 15 сентябр.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси томонидан қурилиб, фойдаланишга топширилган янги замонавий  “Даволаш бўлими” очилди.

  

“Бўстон санаторийси” 1927 йилда ташкил этилган “Октябрнинг 10 йиллиги” дам олиш  уйи ўрнида барпо  этилган бўлиб,  Тошкент шаҳридан 30 км узоқда, “Бўзсув” ва “Зах” каналлари оралиғида,  денгиз сатҳидан 450 м баландликда жойлашган.

 1994 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарори билан дам олиш уйи “Бўстон санаторийси” га айлантирилган.

 

Санаторий юрак-қон томир, асаб, таянч-харакат тизими, урологик ва гинекологик касалликларни даволовчи  замонавий маскан.

Бу ерда минерал сув билан, балчиқ, парафин-озокерит, электр билан даволаш, магнитотерапия, лазеротерапия, галомелотерапия, даволовчи бадантарбия, уқалаш, пархез  терапияси, фито бар ва кислород коктейли  билан даволаш йўлга қўйилган. Янги усуллардан озонотерапия, зарб-тўлқинли терапия ва кедр бочкаси муолажалари киритилган.

Даволанувчилар янги қурилган замонавий даволаш биносида  тиббий кўрикдан ўтиш ва даволаниш имкониятига эгадирлар. 

    

  

Бўш вақтларида мароқли дам олишлари учун, шаршара атрофига қурилган ёзги амфитеатр, кутубхона, теннис корти, чўмилиш учун ёпиқ сув ҳавзаси ва тренажер зали қурилган. Қўшимча хизмат учун  косметология ва “СПА-салони” фаолият олиб бормоқда. Булардан ташқари санаторийда шарқона чойхона, сураткаш хизматлари ва бепул автомобиль қўйиш жойлари мавжуд.

Санаторийнинг  ёрдамчи хўжалигида 3 та иссиқхонаси бўлиб, уларда лимон, қулупной, редиска ва кўкатлар ҳамда гул кўчатлари етиштирилади.