ХУШ КЕЛИБСИЗ

“Бўстон санаторийси” 1928 йилда ташкил этилган “Октябрнинг 10 йиллиги” дам олиш  уйи ўрнида барпо  этилган бўлиб,  Тошкент шаҳридан 30 км узоқда, “Бўзсув” ва “Зах” каналлари оралиғида , денгиз сатҳидан 450 м баландликда жойлашган.

 1994 йилда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши қарори билан дам олиш уйи “Бўстон санаторийси” га айлантирилган.

Санаторий юрак-қон томир, асаб, таянч-харакат тизими ва гинекологик касалликларни даволовчи  замонавий маскан.

Бу ерда минерал сув билан, балчиқ, электр билан даволаш, магнитотерапия, лазеротерапия, галомелотерапия, даволовчи бадантарбия, уқалаш,игнатерапия, пархез  терапияси, фито бар ва кислород коктейли  билан даволаш йўлга қўйилган. Янги усуллардан  нордик юриш, стоунтерапия муолажалари киритилган.

Жойлар захираси

Даволаниш нархига қуйидаги хизматлар киритилган.

  1.  Шифокор кўриги ва кузатуви
  2. Қон ва пешобнинг умумий тахлили
  3. Муҳим биохимик тахлиллардан бири
  4. Электрокардиограмма
  5. Ультратовуш диагностикаси (бир орган)
  6. Мутахассислар маслаҳати (лор, стоматолог, уролог, гинеколог, невропатолог, кардиолог).
Batafsil

Яшаш шароитлари

Учта ётоқ бинолари мавжуд. Улар кун давомида иссиқ ва совуқ сув билан таъминланган. Кабель телевидениесига уланган. Чойшаблар ҳар 5-7 кунда алмаштирилади.

Биринчи бўлим  беш қаватли бўлиб, ундан сув билан даволаш бўлими ва ошхонага ўтиш йўллари мавжуд. Ётоқлар стандарт икки хонали, балкон ва йўлакчаси бор, икки ва уч ўринли.

Люкс хоналар икки хонали, икки ўринли

Иккинчи бино бир қаватли,бир хонали стандарт ва ярим люкс ётоқ хоналардан иборат.

Batafsil